Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурафшонда дарахтлар кесилди. Етказилган зарар млрд. сўмдан кўп...

Нурафшонда дарахтлар кесилди. Етказилган зарар млрд. сўмдан кўп...

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри «Қорасув» МФЙ ҳудудида жойлашган жами 37 туп ҳар хил турдаги манзарали дарахтлар кесилгани аниқланди. Воқелик шу йилнинг 6 июль куни Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор рейд давомида фош этилган. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Унга кўра, аниқланган ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни талаблари бузилган ва бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 1 102 400 500 (бир миллиард бир юз икки миллион тўрт юз минг беш юз) сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш ҳамда етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги фармонига биноан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача мораторий жорий этилган.

Шунга қарамай, жойларда ноқонуний дарахт кесилиш ҳолатлари тамомила барҳам топгани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг