Мушукка шафқатсизлик қилган боланинг ота-онасига чора кўрилди
Ижтимой тармоқларда тарқалган ёш боланинг мушукка нисбатан шафқатсизлик қилгани акс етган видео кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳодиса юзасидан текширув ўтказган.
9 сентябр куни 2009 йилда туғилган М.Ж. Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг олдида мушукни кўтариб ерга отганлиги ҳолати шу атрофдаги кузатув камерасига тушиб қолган. Мазкур ҳолат Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан мактаб мутасаддилари, маҳалла фаоллари, боланинг ота-онаси иштирокида муҳокама қилинди. Ҳайвонларга нисбатан яхши муносабатда бўлиш кераклиги, уларга озор бермаслик, шафқатсизлик қилмаслик бўйича вояга етмаганлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд эканлиги тушунтирилди, дейилади ИИББ хабарида.
М.Ж.нинг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси («Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик») бўйича баённома расмийлаштирилди. Мазкур ҳолат тўғрисидаги хабар туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар масалалари бўйича идоралараро комиссиясига юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter