«Lacetti» ҳайдовчиси ЙҲХБ ходимини машинасида судраб, тан жароҳати етказди
Кеча, 28 октябрь куни соат 15-00ларда фуқаро Ў.И. (1984 й.т.) Сурхондарё вилояти, Узун тумани, Уланкул маҳалласида хизмат вазифасини ўтаётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими Б.М.нинг (1988 й.т., тизимда 2008 йилдан) қонуний талабларига бўйсинмасдан бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашинасида уни 10 метр масофага судраб кетиб, тан жароҳати етказган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ў.И.га нисбатан ЖК 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter