Келинни урган куёв кимлиги аниқланди
Шу йилнинг 6 июн куни Сурхондарё вилояти Узун туманида бўлиб ўтган никоҳ тўйи маросимида келин ва куёвга ўралган ширинлик берилиб, уни ким биринчи бўлиб очиш («Сюрприз» ўйини) ўйини ўтказилган.
Ўйин давомида келин биринчи бўлиб ширинликни очганлиги сабабли куёвнинг жаҳли чиқиб кетиб келинни бир марта урган.
Мазкур ҳолат юзасидан Узун тумани ИИБ томонидан фуқаро Х.Р. (қуёв) га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун судга юборилди.
Бундан ташқари, куёв ва келин ҳамда уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилди, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтиш жоизки, мазкур ҳодиса нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам кенг муҳокама қилинган. Жумладан, рус маданият вакиллари томонидан кескин танқидга учраган.
Шунингдек, видео Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россияда, қолаверса, Жанубий Корея, Америка, Шарқ давлатлари YouTube каналлари ва расмий нашрларида машҳур бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter