Испанияда вулқон «уйғонди» (видео)
Канар вулқон институти (INVOLCAN) маълумотларига кўра, Пальма (Канар ороллари, Испания) оролида вулқон отилиши бошланди.
«Пальмада вулқон отилиши эндигина бошланди», — дейилади институтнинг Twitterдаги саҳифасида.
Институт вулқон отилиши тасвирини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.
Таҳдид даражаси сариқдан тўқ сариқгача кўтарилди. Вилоят йўллари ёпиб қўйилди.
Aввалроқ Испания миллий география институти Пальма оролида сейсмик фаоллик кучайганини қайд этган, расмийлар ҳаракати чекланган одамларни эвакуация қила бошлаган.
Институт Пальма оролидаги Кумбре-Вьеха вулқони ҳудудида бир ҳафта ичида 25 мингдан ортиқ зилзила қайд этилганини маълум қилди. Энг кучли ер силкиниши — Рихтер шкаласи бўйича 4,2 балл — якшанба куни юз берди.
Охирги марта Пальма оролида вулқон отилиши 1971 йилда қайд этилган. Ўшанда Тенегия вулқони «уйғонганди».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter