Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Интернетда шармандангни чиқарамиз» — икки аёл 8 минг доллар билан қўлга тушди

«Интернетда шармандангни чиқарамиз» — икки аёл 8 минг доллар билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Г.Ю. ва Н.И. исмли аёллар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.ни шахсий видео ва фотосуратларини интернет тармоқларида тарқатиш орқали шарманда қилиш билан қўрқитганлар.

Сўнгра ундан товламачилик йўли билан 8 000 АҚШ долларини талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Г.Ю. ва Н.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг