Ижтимоий тармоқда тарқалган видеодан сўнг ҳайдовчи жазоланди
Яқинда ижтимоий тармоқларда «Спарк» ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига чиқиб ҳаракатлангани ҳақида видеолавҳа тарқалди.
Мазкур ҳолатда Қумариқ кўчасида «Спарк» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ю.Р. йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига чиқиб ҳаракатлангани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБ хабар берди.
«Спарк» ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128х5-1-моддасига (жаримаси ЭКИҲ 10 баробари миқдорида) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter