Тошкент кўчаларида тезликни камайтириш тартиби ҳали кучга киргани йўқ — ЙҲХБ
Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари тезлиги 60-50 км/соатга туширилгани ҳақида хабарлар берилганди.
Ушбу тартиб қачондан ишга тушиши ҳақида Тошкент шаҳар ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Қ.Худойберганов маълумот берди:
«Халқ депутатлари шаҳар кенгаши сессиясида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБнинг пойтахт кўчаларида тезликни камайтириш бўйича таклифи кўриб чиқилди. Мана шу таклифдан кейин депутатлар пойтахт кўчаларини ўрганиб, уни маъқуллади ва сессияга тақдим этилди.
Сессияда эса Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда транспорт воситалари тезлиги соатига 50 км этиб белгиланиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, Кичик ҳалқа йўлида транспорт воситалари ҳаракатланиши тезлиги соатига 60 км этиб белгиланмоқда.
Бу фақат пойтахт кўчаларида жорий этилади. Бу ҳақда махсус комиссиянинг қарори қабул қилингач, тезликни камайтириш бўйича тартиб кучга киради».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter