Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Судья ёрдамчиси пиёдани уриб юборди» сарлавҳали хабар юзасидан расмий маълумот берилди

«Судья ёрдамчиси пиёдани уриб юборди» сарлавҳали хабар юзасидан расмий маълумот берилди

Кеча, 30 август куни айрим ОАВларда Тошкент шаҳрида судья ёрдамчиси катта тезликда пиёдани уриб юборгани ва пиёда ҳодиса жойида вафот этгани ҳақидаги хабар тарқатилди.

Бош прокуратура ахборот хизматининг мазкур ҳолат юзасидан берган расмий маълумотига кўра, жорий йил 30 август куни соат 01:40 ларда 21 ёшли ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган «Nexia-3» русумли автомашинасида Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган пиёдалар ўтиш жойидан йўл-қатнов қисмини кесиб ўтаётган 41 ёшли пиёдани (эркак) уриб юборган.

Оқибатда олган оғир тан жароҳатлари оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.      

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг