Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳафта бошида сув тошқинлари бўлиши мумкин

Ҳафта бошида сув тошқинлари бўлиши мумкин

18-21 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 20-21 июнда шамол 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.

18-19 июнда Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

20-22 июнда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши айтилган. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши мумкин.

Шунингдек, 18-22 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг