«ГАИ»га пора бериш ҳайдовчига қимматга тушди
Бухоро вилояти, Пешкў туманилик фуқаро ЙПХ инспекторига 1 миллион 500 минг сўм пора берган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов маълум қилди.
Таъкидланишича, Пешкў туманининг Афшона қишлоғида яшовчи 40 ёшли О.А. ҳайдовчилик гувоҳномасисиз автомашина бошқариб, йўл ҳаракати қоидасини бузган. Ушбу қоидабузарлик ҳолати юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва автомашинани жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига О.А. ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган.
ЙПХ инспектори фуқаронинг таклифини рад этишига қарамасдан, О.А. жарима майдончасида автомашинаси «ётиб» қолмаслиги учун инспекторни қистовга олган. Инспектор эса белгиланган тартибда ҳолат юзасидан бошқарма бошлиғига хабар берган.
Орадан кўп ўтмай, туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий биноси олдидаги жарима майдончасида фуқаро О.А. инспекторга 1 миллион 500 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 211-моддаси (Пора бериш)1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter