Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада уч нафар бола чўкиб кетди

Фарғонада уч нафар бола чўкиб кетди

Кеча, 5 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги фермер хужалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун тушган уч нафар вояга етмаган бола эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб, вафот этишган. 

Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида чўмилиш рухсат этилмаган, таъқиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмаслик қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қоламиз», дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг