Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Фарғонада иккита тезкор тадбир ўтказди

ДХХ Фарғонада иккита тезкор тадбир ўтказди

Фото: Xabar.uz

ДХХ Фарғона туманида яшовчи Т.Ж. Қўқон шаҳрида ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган фуқародан 152 минг 663 АҚШ долларини олиб, Қирғизистон Республикасига ўтказиш мақсадида, Фарғона туманида яшовчи Р.Р.га етказиб бериш учун кетаётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Шунингдек, ўзбек-қирғиз давлат чегарасига яқин бўлган Фарғона туманининг Миндон қишлоғида кутиб турган Р.Р. ҳам ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Фарғона туманида яшовчи М.Ш. Фарғона шаҳрида фуқаро А.Т.дан 140 минг 54 АҚШ долларини олиб, Қирғизистон Республикасида истиқомат қилувчи шахсга етказиб бериш мақсадида «Фарғона-Водил» йўналишида давлат чегараси томон ҳаракатланаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, А.Т. ҳам қўлга олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг