Дунёни велосипедда айланишга чиққан япониялик ўқитувчи Перуда ҳалок бўлди
Дунёни велосипедда айланишга чиққан япониялик Перуда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Япониянинг «NHK» телеканалига асосланиб, «Korrespondent» хабар берди.
Саёҳатчини Перунинг Гуадалупито шаҳрида юк машинаси уриб кетган.
Япон сайёҳи 31 ёшли Фумихико Сато 31 июль куни Перуга етиб келган эди, 4 август куни у учун фожиали тугади.
Юк машинаси ҳайдовчиси полиция томонидан ҳибсга олинган бўлиб, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Сато — бошланғич мактабда ўқитувчи бўлган. У ўтган йили ишини ташлаб, велосипедда дунё кезишга чиққанди. Қолаверса, у болалар учун блог юритаётганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter