Дубай амири саҳрода қолиб кетган туристларни қутқарди
Дубай амири (БАА вице-президенти ва бош вазири) шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум саҳрода қолиб кетган туристларга ёрдам берди.
Гап шундаки, бир гуруҳ туристларнинг машинаси саҳрода қумга ботиб қолган ва шу яқин атрофдан ўтиб кетаётган амир буни кўриб, уларга ёрдам берган. Машинани қумдан чиқаришган.
«РИА Новости» тарқатган хабарга кўра, туристлардан бири Ҳанна Карен Арройо ўзининг «Twitter»даги саҳифасида бу ҳақда хабар қолдирган ва амир билан тушган суратини эълон қилган.
Воқеа амирлик оммавий ахборот воситаларида ҳам ёритилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter