Ўзбекистонга италиялик туристлар ташрифи қарийб 5 баробарга ошган
2023 йилнинг январь-апрель ойларида 5 004 нафар Италия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Статистика агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 953 нафарга ёки 4,8 мартага ошган.
2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига келган Италия фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича кўринишда бўлган:
- дам олиш (туризм) – 4 287 нафар
- қариндошларни йўқлаш – 490 нафар
- хизмат юзасидан – 181 нафар
- ўқиш мақсадида – 36 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter