Ўтган 7 ойда Ўзбекистонга қанча сайёҳ келгани айтилди
Ўзбекистонга 7 ойда нечта сайёҳ ташриф буюргани ҳамда энг кўп ташриф қайси давлатдан бўлгани ҳақида маълумот берилди.
Давстатқўм берган маълумотга кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида 2,4 млн. нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,3 млн. нафарга ёки 2,2 бараварга ошган.
Ўзбекистонга 7 ойда ойда энг кўп — Қозоғистон (716,7 минг), Қирғиз Р. (675,1 минг), Тожикистон (637 минг), Россия (247,2 минг) ҳамда Туркия (38,6 минг) давлатларидан ташриф буюрган.
Шунингдек:
— Корея – 8,4 минг нафар
— Германия – 8 минг нафар
— АҚШ – 6,3 минг нафар
— Ҳиндистон – 5,2 минг нафар
— Франция – 5,2 минг нафар
— Озарбайжон – 5,1 минг нафар
— Исроил – 5 минг нафар
— Буюк Британия – 4,7 минг нафар
— Италия – 3 минг нафар
— Испания – 2,5 минг нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter