Ўзбекистонга 4 ойда қанча турист келгани айтилди
2023 йилнинг январь-апрель ойларида 2 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Агентликка кўра, ҳисобот даврида энг кўп қўшни давлатлар – Тожикистон (623,8 минг), Қозоғистон (558,8 минг), Қирғизистон (487,7 минг) ва Туркманистон (14,2 минг)дан туристлар ташриф буюрган.
Шунингдек, Ўзбекистонга Россия (207,7 минг), Туркия (29,7 минг), Жанубий Корея (9,2 минг), Ҳиндистон (8,3 минг), Хитой (6,3 минг) ҳамда Германия (5,7 минг) давлатларидан ҳам туристлар оқими қайд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter