Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чимён тоғларида фуқаро беш набираси билан адашиб қолди

Чимён тоғларида фуқаро беш набираси билан адашиб қолди

16 август тахминан соат 13:50 фуқаро Д.Г Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берган.

Унда айтилишича, мурожаатчи 15 август куни Бўстонлиқ тумани, Чимён тоғ тизмасига сайр қилиш мақсадида 5 нафар набиралари билан борган ва йўлдан адашиб қайтиб тушмаганлигини маълум қилиб, амалий ёрдам сўраган.

Қидирув-қутқарув ишларига Чимён отрядининг алпинист қутқарувчилари жалб қилинган. Қутқарувчилар томонидан ахоли пунктидан 15 км узоқликда бўлган Мозорсой ва Тешик тош тоғлари худуди бўйлаб олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 16 август соат 18:20 да фуқаролар топилган.

Ушбу фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда психологик ёрдам кўрсатилиб тоғ чўққисидан олиб тушилган.

Фуқароларнинг соғлиқлар яхши, уларга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган, дейилади ФВВ маълумотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг