Чилонзорда «Дамас» ёнди
Бугун, 20 апрель куни соат 17:15 лар атрофида ҳайдовчи М.З. ўзига тегишли бўлган «Дамас» русумли транспорт воситасини Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида, «Новза» масжиди атрофида бошқариб кетаётган вақтида автомашина техник бузилган ва йўл четида тўхтаган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи транспорт воситасини қайта юргиздирган вақтида автомашинанинг двигатель қисмидан ёнғин чиққан.
Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ, «Дамас» русумли транспорт воситасининг айрим қисмлари ёниб кетган.
Айни вақтда ёнғин содир бўлиши сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter