Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода МЧЖ раҳбари 27 кишини чув туширди

Бухорода МЧЖ раҳбари 27 кишини чув туширди

Бухоро вилоятида «B.F.» МЧЖ раҳбари (муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун 2 маротаба судланган) Н.М. ва фуқаро И.Г.лар олдиндан тил бириктириб, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида «S.A.» АЖ номидан 27 нафар фуқарога Бухоро - Домодедово йўналиши бўйича қалбаки авиачипта расмийлаштириб берган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабарига кўра, қалбаки чипталардан тушган жами 52,7 млн сўмни улар фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ худди шундай ҳолат Наманган вилояти Норин туманида ҳам содир бўлганди.

Шу ўринда қалбаки авиачипталарни аниқлаш йўллари ҳақида бу ерда батафсил ёзганимизни эслатиб ўтамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг