Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода эгизак фарзандларни дунёга келтирган она вафот этди

Бухорода эгизак фарзандларни дунёга келтирган она вафот этди

Бухоро шаҳрида жойлашган «Мохи Хосса роддом» туғруқхонасида 22 ёшли аёл вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Аниқланишича, Бухоро шаҳрида яшаган 1999 йилда туғилган аёл 9 март куни туғиш учун касалхонага келиб, эгизак фарзандларни дунёга келтирганидан 2 кун ўтиб, вафот этган.

Марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг