Бухоро шаҳри ичимлик сувисиз қолди
11 июн куни Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчасидан ўтувчи марказий ичимлик суви қувурида носозлик юзага келгани туфайли шаҳар аҳолисининг ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ хабар берди.
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойга бориб, жараён билан шахсан танишган.
Айни пайтда таъмирлаш ишлари давом этмоқда, шиша толали ҳобусни диаметри 700 мм бўлган пўлат қувурга алмаштириш режалаштирилган.
Ҳозирги вақтда сув таъминоти тиклангани хабар берилганича йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter