Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро «арк»ига чирмашиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

Бухоро «арк»ига чирмашиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Xabar. uz

Бухородаги Арк қўрғони деворига чирмашиб чиқишга уринган шахс жаримага тортилди.

Маълумки, «Арк» қўрғони ЮНЕСКОнинг Умумжахон мероси ҳудуди ва унинг чегараларида (чегара қисми) киритилган тарихий марказ ҳисобланади. Мазкур қўрғон моддий маданий мерос объекти саналиб, унинг тарихи узоқ минг йилликларга бориб тақалади

Таъкидланишича, А. А. исмли шахс Бухоро шаҳрининг тарихий марказида жойлашган ушбу - арк қўрғонига хурматсизлик муносабатда бўлган. Хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар кўз олдида мазкур кўрғон деворларига тирмашиб чиқмоқчи бўлган.

Шахснинг хатти-ҳаракатлари қўрғоннинг турли бурчакларида ўрнатилган видеокамераларни назорат қилиб турган масъулларнинг эътиборини ўзига қаратган. Ва зудлик билан А.А.нинг хатти-ҳаракатларига чек қўйилган. Шахс МЖТК 64-1-моддаси 1-қисми билан айбли, деб топилиб БҲМ 5 баравари миқдорида, бир миллион етти юз минг сўм миқдоридаги жаримага тортилган.

Бундан 10-15 йиллар аввал Гулнора Каримова қўшиғига ишланган клипда эркак киши Бухоро шаҳридаги мадрасалар, тарихий обидалар, жумладан Минораи Калон ва АРК деворлари ва томларида югуриб юрган эди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг