Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда «Матиз» ёниб зарарланди

Андижонда «Матиз» ёниб зарарланди

Фото: ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси

2019 йилнинг 18 сентябрь куни соат 21:47да Андижон шаҳрининг Бобур шох кўчасида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Р.Х. бошқарувидаги «Матиз» русумли атомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълум қилди.

Хабар асосида воқеа жойига 1 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида фуқаро Р.Х.га тегишли бўлган «Матиз» русумли автомобилининг мотор қисми, олд ўнг шинаси ёниб зарарланган.

Ёнғиннинг тахминий сабаби мотор қисмидаги электр симларида қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг