Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Амирсой» курортида ёш чанғичи ҳалок бўлди

«Амирсой» курортида ёш чанғичи ҳалок бўлди

Бугун, 7 январ куни «Амирсой» тоғ-чанғи курортида фожиали ҳолат содир бўлди. Бу ҳақда мажмуанинг фейсбукдаги расмий саҳифасида хабар берилди.

Қайд этилишича, соат 16:20 атрофида «Амирсой» тоғ-чанғи курортининг чанғи йўллари ёпилишидан олдин, ташриф буюрганлардан бири курорт ходимига ёш чанғичининг ғойиб бўлганлиги ҳақида хабар берган.

«Amirsoy Resort» қутқарув гуруҳи бедарак йўқолган кишини қидиришга киришган. 30 дақиқалардан сўнг, қутқарув хизмати аъзоларидан бири ёш чанғичини чанғи йўли ташқарисида, ҳаёт аломатлари йўқ  ҳолда топган.

«50 дақиқа давомида «Amirsoy Resort»нинг саккиз нафар профессионал қутқарувчилари ва иккита шифокор жабрланувчини жонлантиришга ҳаракат қилишди, афсуски, натижа бўлмади. «Amirsoy Resort» барча ходимлари номидан марҳумнинг оила аъзолари, дўстлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёдаги энг йирик замонавий «Амирсой» тоғ-чанғи курорти яқинда, 21 декабрь куни расман очилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг