Адвокат: «Гулнора Каримова қамоқхонадан тез ёрдам машинасида олиб кетилди»
Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа ўзининг твиттердаги саҳифасида мижози қамоқхонадан тез ёрдам машинасида олиб чиқиб кетилганини маълум қилди.
Адвокатнинг ёзишича, у Гулнора Каримова билан учрашиш учун Зангиота туманидаги умумий тартибли 21-сон аёллар колониясига келган. Ичкарига кириш учун рухсат беришларини кутиб турган вақтда колониядан бир нечта тез ёрдам машиналари чиқиб кетган.
Грегуар Манжанинг таъкидлашича, автомобиллардан бирида Гулнора Каримова бўлган. Адвокат бу ҳақда «ишончли манбалар»дан маълумот олганини ёзиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гулнора Каримовани 2017 йилда суд-тиббий экспертизасидан ўтказганда маълум бир сурункали касалликлар борлигини аниқлагани хабар қилинган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг етакчи мутахассис шифокорлари унинг соғлигини назорат қилиб борган ва Каримованинг саломатлиги қониқарли экани айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter