Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Комилов сурункали касалликлар сабаб хорижда даволанмоқда

Абдулазиз Комилов сурункали касалликлар сабаб хорижда даволанмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олди.

Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Шифокорларнинг консилиум хулосасига кўра, вазирнинг саломатлигини янада чуқурроқ текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабабли, айни кунларда ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг