«UZAUTOMOTORS»га нисбатан иш қўзғатилди
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг «UZAUTOMOTORS» АЖга нисбатан олиб борган текшириш натижалари ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳукумат топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда фуқаролардан ёзма ва оммавий ахборот воситалари орқали келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олган ҳолда, «UZAUTOMOTORS» АЖда Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги қонуни ва соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шу жумладан, ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар таннархи шаклланиши ва нарх қўлланилиши асослилиги юзасидан ваколат доирасида текшириш ўтказилди.
Текшириш натижалари бўйича жамият томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида» Қонунининг тегишли моддаси талаблари бузилиши аломатлари аниқланиб, «UZAUTOMOTORS» АЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, «UZAUTOMOTORS» АЖга нисбатан қўзғатилган иш бўйича Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг натижаси бўйича қўшимча ахборот тақдим этилиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Расул Кушербаев ва бошқа бир гуруҳ депутатлар «UZAUTOMOTORS» устидан антимонопол қўмита раисига сўров юборишгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter