Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон-Эрон чегарасида қолиб кетган ҳайдовчи юртдошларимиз ватанга қайтишни рад этди

Туркманистон-Эрон чегарасида қолиб кетган ҳайдовчи юртдошларимиз ватанга қайтишни рад этди

2020 йилнинг 7 март куни коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара ёпилди. Натижада 700 га яқин ҳайдовчи, жумладан 11 нафар Ўзбекистон фуқаролари «Лутфобод» ва «Сарахс» чегара назорат-ўтказиш пунктларида қолиб кетган эди.

Ўзбекистоннинг Теҳрон шаҳридаги Элчихонаси ушбу маълумотни тасдиқлади.

Элчихонанинг консуллик бўлими 23 февралдан буён мазкур ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб келмоқда. Улар транспорт воситаларини божхона постларида қолдириб, ватанга қайтишни рад этишди

Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Ашхабод шаҳарларидаги Элчихоналари вазиятни назоратга олган ҳамда ушбу масалани ҳал қилиш учун Эрон ва Туркманистоннинг тегишли органлари билан доимий мулоқот олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг