Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирни очиш пайти келди: бу қора нуқталар нега керак?

Сирни очиш пайти келди: бу қора нуқталар нега керак?

Фото: «Picabu.ru»

Автомашина ва автобуслар ойналари четига нега қора нуқталар туширилади? Шунчаки безак учунми? Ёки шу нуқтачаларнинг ҳам бирон нафи борми? «Reddit»даги «What Is This Thing» ҳамжамиятининг «Warphim» ники остидаги бир аъзоси буни тушунтириб берди.

Автоойналар периметри (айланаси) бўйлаб жойлашган қора нуқталар «фритт» деб номланади. Улар керамик бўёқда ишланган бўлиб, махсус камерада ойнага туширилади.

Қора нуқталар нега керак?

Уларнинг вазифаси бир нечта. Аввало ойнани жойида маҳкам тутиб турувчи герметикни ультрабинафша нурлардан ҳимоялайди. Чунки автомобиль салонига сув киришининг олдини олувчи ва ойнани тутиб турувчи полиуретан елим (герметик) қуёш нурларининг узоқ таъсирида ўз кучини йўқотиши мумкин.

Иккинчидан, фриттлар бўлмаганида, ойнага сурилувчи герметик қатлами кўзга ташланиб қоларди. Албатта, бу чиройли манзара эмас.

Қолаверса, мана шу қора нуқталар машинадаги инсонларни ҳам қуёш нурларидан ҳимоялайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг