Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Портлаш ҳудудидаги BYD автомобиллари тақдири нима бўлади?

Портлаш ҳудудидаги BYD автомобиллари тақдири нима бўлади?

Фото: Газета.uz

Сергели туманидаги божхона омбори ҳудудида портлаш содир бўлган вақтда туташ ҳудудда BYD русумли автомобиллар ҳам бўлган. Афсуски, уларнинг баъзилари портлаш тўлқини ва шиша парчаларидан юзаки зарар кўрган, деб хабар берди Хитой ишлаб чиқарувчи компанияси.

Маълум қилинишича, барча шикастланган автомобиллар утилизация қилишга юборилади.

«Зеро бу хавфсизлик ва атроф-муҳитни сақлаш нуқтаи назаридан муҳимдир. Автомобилларни етказиб бериш бўйича барча мажбуриятлар шартномада кўрсатилган муддатларда бажарилади», дейилади хабарда.

Компания портлаш сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги ва якуний эксперт хулосаси йўқлиги сабабли, ҳодисага электр транспорт воситаларининг алоқадорлиги ёки бошқа фактлар ҳақидаги маълумотларни тарқатмасликни сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг