Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

BYD Хитойнинг энг сифатли автомобиллари рейтингида 26-ўринни эгаллади

BYD Хитойнинг энг сифатли автомобиллари рейтингида 26-ўринни эгаллади

Фото: Money Times

Хитойда 2024 йилда сотилган энг сифатли автомобиллар аниқланди. Рейтинг автомобиллар сифатини баҳоловчи тармоқ томонидан тузилди.

Энг кам танқидга учраган, бузилишлар ва нуқсонлар оз кузатилган автомобиллар юқори ўринларни эгаллади. Яъни ўзига хос жарима баллари машиналарнинг сифатни белгилаб берди: балл қанча кам бўлса — машина шунча сифатли.

Сифат рейтинги пешқадами — 153 жарима баҳоси тўплаган премиум бренд Voyah (Dongfeng давлат концерни маҳсулоти).

Voyah Free.
Фото: Voyah

Иккинчи — Dongfeng Honda автомобиллари (156 балл), учинчи — Volvo (157). Тўртинчи ўринни GAC Hyptec (158), бешинчи ўринни Great Wallга тегишли Wey (160) премиум бренди эгаллади.

Энг сифатли машиналар (топ-10) рўйхатига, шунингдек, GAC Trumpchi (161 балл), GAC Aion (162 балл), Jetta (163 балл), Changan Nevo (167 баллв) ва YangWang (170 балл) киритилди.

Teslaнинг бевосита рақиби ва Хитойнинг энг машҳур автобренди BYD атиги 26-ўринни эгаллади (жарима баҳоси — 191).

Бизда анча танилиб қолган Chery, Haval, Geely ва Changan каби брендлар ҳам унча яхши баҳо олмади. Chery — 51-ўринда (жарима баҳоси — 224), Haval — 42-ўринда (210 балл), Geely — 27-ўринда (192 балл), Changan — 30-ўринда (194 балл).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг