Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийлик харидор автосалондан пеня ундирди

Навоийлик харидор автосалондан пеня ундирди

Фото: «autostrada.uz»

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 рақамли «Ишонч телефони»га Навоий вилояти Навоий шаҳар Ғалаба шоҳ кўчасида яшовчи фуқаро А.Муқимов мурожаат қилади, деб хабар бермоқда «ЎзА».

У «Navoiy avto motors» корхонасига «Gentra» русумли машина учун 100 фоиз тўлов қилгани, аммо машинани ўз вақтида ололмаётганидан норозилик билдириб, амалий ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат Кармана тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, шартнома шартларида кўрсатилган ҳар бир кечиктирилган кун учун ҳисобланган 441918.42 сўм миқдорида пеня «Navoiy avto motors» корхонаси томонидан истеъмолчига тўлаб берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг