Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўчаларда рейд: қарздорлар машинаси жарима майдонига кирмоқда

Кўчаларда рейд: қарздорлар машинаси жарима майдонига кирмоқда

Шу кунларда МИБ органлари томонидан қарздорликларни мажбурий тартибда ундириш бўйича ЙҲХБ билан ҳамкорликда қўшма тадбирлар ўтказилмоқда.

Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси иш юритувида бўлган жами 45.542 та ижро ҳужжати бўйича жисмоний ва юридик шахслар бошқарманинг туманлараро бўлими ходимлари томонидан қарздорлик ва суммаси ҳақида расмий огоҳлантирилиб, мазкур қарздорлик бартараф этилмаса унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунча берилган.

Шу кунларда қарздорларни автотранспорт воситаларини аниқлаш ва мажбурий тартибда қарздорликни ундириш бўйича Тошкент вилоятида Бюронинг вилоят бошқармаси ва ЙҲХБ билан ҳамкорликда қўшма рейдлар ўтказилмоқда.

Тадбир бошидан айнан шу каби қарздорларнинг жами 227 та автомобиль воситаси ушланиб, хатланган ва жарима майдончасига жойланган.

Жумладан, Янгийўл шаҳрида ўтказилган қўшма тадбир давомида 42 та маъмурий жарима ундириш бўйича ижро иши мавжуд автотранспорт ушланган. Паркент туманидаги тадбирда 46 та ЙҲХБ маъмурий жаримаси ва ДСИ фойдасига ижро ҳужжати мавжуд бўлган қарздорнинг транспорт воситаси ушланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

Қўшма тадбир вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг