Бу ҳудудда ўлим билан боғлиқ ЙҲТ кўп кузатилмоқда. Сабаб...
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Бухоро вилоятида қайд этилган ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти вилоят ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 300 километрдан ортиқ бўлган чўл ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлмоқда, дейилади ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисалари асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига ҳамда республикамизнинг бошқа вилоятларига қатновчи ҳайдовчиларнинг чарчоқлик натижасида чўл ҳудудида ухлаб қолиб, йўлдан чиқиб кетиб ағдарилиши, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган автотранспорт воситаларининг орқа томонига бориб урилиши ёки қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган автотранспорт воситалари билан тўқнашуви оқибатида келиб чиқмоқда.
Шуларни инобатга олган ҳолда ҳайдовчилардан:
- ўзларида чарчоқ аломатлари сезилганда йўл ёқасида жойлашган дам олиш жойлари (кемпинг) ҳамда овқатланиш шаҳобчаларида тўхтаб дам олишларини (кофе ичиш, ҳушёрликни оширувчи бошқа маҳсулотларни истеъмол қилиш);
- йўлга отланаётганда об-ҳаво шароитини инобатга олишни (об-ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва автомобил йўлларида музламалар ҳосил бўлиши ва ҳоказо);
- имкон қадар темир йўл транспортидан фойдаланишни;
- техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликни;
- зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни;
- пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишни сўраб қоламиз, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter