«Avtotest» бўлмаса «Ватанпарвар» бор». ЙҲХББ баёнот билан чиқди
«Avtotest Report» боғлиқ масала юзасидан бироз аввал хабар берилган эди. Унга кўра «Автотест» зиммасида юридик ташкилотлар ҳайдовчиларини ўқитиш ҳуқуқи қолётгани эсалтилганди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур масала юзасидан баёнот билан чиқди.
Унга кўра ҳайдовчилар «Avtotest Report»нинг ўрнига «Ватанпарвар» ташкилоти малака ошириш курсларида ўқишлари мумкин.
«Куни кеча ижтимоий тармоқларда «Avtotest Report» масъулияти чекланган жамиятиюридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларини, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш бўйича фаолиятини тўхтатишини эълон қилди. Бу хабар эълон қилингач ҳаракат иштирокчиларида «энди, малака ошириш учун қаерга мурожаат қилишимиз керак?» деган саволлар туғилди. Шунга жавобан маълум қиламизки, ҳозирги кунда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти малака ошириш курсларини очиш учун лицензия олиш ишларини ниҳоясига етказмоқда» дейилади баёнотда.
«Ватанпарвар» ташкилотининг республиканинг барча ҳудудларида тармоқлари мавжуд. Яқин кунларда юридик мақомдаги ташкилотлар «Ватанпарвар» ташкилотининг ҳудудий тармоқларига мурожаат қилишлари ҳамда белгиланган тартибда малака ошириш курсларида ўқишлари мумкин бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter