Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Avtotest» яна юридик ташкилотлар ҳайдовчиларни ўқитиши мумкин

«Avtotest» яна юридик ташкилотлар ҳайдовчиларни ўқитиши мумкин

Фото:«Gazeta.uz»

Юридик шахсларнинг ҳайдовчиларини ўқитишдан кўнгилли воз кечган «Avtotest» барибир бу ҳайдовчиларни ўқитиши мумкин. Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Avtotest Report» МЧЖга 2 августда бозорда устун мавқега эга субъектлар имконияти бўла туриб, хизмат кўрсатишга шартномалар тузишдан асоссиз воз кечиши жоиз эмаслиги ҳақида тақдимнома киритди.

Қўмита Вазирлар Маҳкамасининг юридик шахсларнинг ҳайдовчилари икки йилда бир марта малака ошириши ҳақидаги қарори ҳали ҳам кучда эканлигини эслатди ва юридик шахсларнинг ҳайдовчиларини ўқитишдан кўнгилли воз кечиш ҳақидаги «Avtotest» қарори «жамоатчиликнинг ҳаловатини бузганини» таъкидлади.

Ҳозир Ўзбекистонда 500 дан ортиқ ташкилот ҳайдовчиларни ўқитиш ҳуқуқига эга. Лекин фақатгина «Avtotest Report» МЧЖда юридик шахсларнинг ҳайдовчиларини (қайта)ўқитишга лицензия бор.

Қўмита берган баёнотда айтилишича, «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 10-бобида компания томонидан тегишли хизматни(товарни) ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш имконияти бўла туриб, шартнома тузишдан асоссиз бош тортиш бозордаги устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳисобланади.

«Ягона лицензиатнинг юридик шахсларнинг ҳайдовчиларини ўқитишдан воз кечиш ҳақидаги қарори бир қатор муаммоларни туғдиради», – дейди қўмита:

ҳайдовчиси малакасини оширганлиги ҳақидаги сертификатни ҳали олмаган юридик шахсларнинг автотранспортининг эркин ҳаракатланиши чекланиши мумкин;

сертификатсиз ҳаракатланиш қонун бузилишига олиб келиши мумкин;

ҳайдовчиси малакасини оширгани ҳақидаги сертификатни ҳали олмаган юридик шахсларга солинадиган жарималар юридик ва жисмоний шахсларнинг молиявий аҳволини оғирлаштириши мумкин.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси «бу соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, Avtotest Report МЧЖнинг ушбу қарорининг эҳтимолий салбий оқибатларининг олдини олиш» мақсадида Вазирлар Маҳкамасига исталган давлат ҳамда нодавлат таълим муассасаларига ҳам истисно тариқасида юридик шахсларнинг ҳайдовчилари малакасини оширишга лицензия беришни таклиф қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг