«UzAutoMotors»га қарши судда қўмита илтимосномаси рад этилди
2020 йил 11 декабрь куни Тошкент шаҳар маъмурий судининг апелляция инстанциясида аризачи – «UzAutoMotors» акциядорлик жамиятининг жавобгар – Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги маъмурий иш юзасидан суднинг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан келтирилган апелляция шикоятини мазмунан кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.
Олий суд матбуот хизмати хабар беришича, бугунги суд мажлисида иштирок этаётган тарафларнинг шахси аниқланиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.
«UzAutoMotors» акциядорлик жамияти вакили судлов ҳайъатига мурожаат қилиб, ишни кўриш жараёнида давлат сири ва тижорат сири билан боғлиқ масала муҳокама қилинганида суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси вакилининг келтирилган апелляция шикояти юзасидан фикри тингланиб, шикоятда келтирилган важлар юзасидан берилган саволларга жавоблари тингланди.
Қўмита вакили томонидан судлов ҳайъатига илтимоснома киритилиб, унда ишни кўришда тараф сифатида «Azimavtomotive» МЧЖни жалб этиш ҳамда «UzAuto Motors» акциядорлик жамияти томонидан киритилган шикоят аризадаги имзони ҳақиқийлигини текшириш мақсадида судга оид хатшунослик экспертизаси тайинлаш сўралди.
Судлов ҳайъати ўз ўрнида ажрим қилиб, судга оид хатшунослик экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришдан рад этди ҳамда ишни кўришда тараф сифатида «Azimavtomotive» МЧЖни жалб этиш тўғрисидаги илтимоснома муҳокамаси «UzAuto Motors» АЖ вакиллари фикри тингланганидан сўнг кейинга қолдирилди.
Кейинги суд муҳокамаси 2020 йил 18 декабрь куни соат 10.30 га қолдирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter