Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленскийдан қарийб ярим миллион кишини урушга юбориш сўралди

Зеленскийдан қарийб ярим миллион кишини урушга юбориш сўралди

Айни дамда Украина президенти Владимир Зеленский катта матбуот анжумани ўтказмоқда.

Украина раҳбарига кўра, Валерий Залужний бошчилигидаги қуролли кучлар раҳбарияти ундан 450-500 минг кишини сафарбарликка чақиришни сўраб, мурожаат қилишган. 

Аммо Зеленский бу борада ҳали бир қарорга келмаганини айтди. 

«Мен бу йўналишни қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ далиллар кераклигини айтдим», деди Зеленский.

Унинг фикрича, бу борада адолатни сақлаш муҳим.

Зеленский, шунингдек, бундай сонли одамларни сафарбар қилиш қиймати тахминан 500 миллиард гривнани (тахминан 13 миллиард доллар) ташкил этишини айтди.

Аввалроқ, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина катта йўқотишларга учраганини иддао қилиб чиққанди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг