Зеленский ва Путин музокараларига тайёргарлик кетяпти

Украинанинг Россия билан музокаралардаги раҳбари, халқ депутати Давид Арахамиянинг айтишича, икки томон ўртасидаги музокаралар 1 апрелдан янгиланади.
Бир ҳафтадан сўнг бир қатор ҳужжатлар тайёр бўлади ва улар президентларнинг шахсий учрашувларида музокаралар мавзусига айланади.
«Юзма-юз учрашув масаласига тўхталадиган бўлсак, биз россияликлардан жавоб кутяпмиз. Улар икки-уч кун ўйлаб кўриб, таклифимизга жавоб беришади. Биз уларга икки мамлакат етакчилари учрашуви учун фурсат етганини айтдик. Ўйлашимча, ҳафта давомида биз ўзимизга боғлиқ ҳамма ишни бажарамиз, қолганига ваколатимиз етмайди. Буёғига президентларнинг учрашувини кутамиз», — деди Арахамия узлуксиз телемарафон чоғи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter