Зеленский «Катта йигирматалик»да иштирок этади
Украина президенти Володимир Зеленский 15-16 ноябрь кунлари Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этади.
«Биз Украина учун жуда муҳим ҳафтага ҳозирданоқ фаол тайёргарлик кўряпмиз. Дипломатик ҳафта, дейиш мумкин. G20 саммити Индонезияда бўлиб ўтади. Бизнинг позициямиз жуда мазмунли тарзда тақдим этилади», – дейди Зеленский ўз видеомурожаатида.
У онлайн форматда иштирок этишини, мурожаатлари эфирга узатилишини маълум қилди.
«Биз ҳозир кўтарилаётган кўплаб саволларга очиқ жавоб берамиз. Жамоатчиликка жавобларимиз шундайки, уларни бутун халқимиз, ҳамкорларимиз эшитган. Бизни қўллаб-қувватлаётган ҳар бир киши эшитган. Менинг нутқим сешанба кунига режалаштирилган», – дея қўшимча қилди Украина президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеденский саммитда Россия президенти Путин иштирок этса, унда қатнашмаслигини маълум қилганди. Кейинроқ G20 саммитида Россия делегациясига Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилиши маълум бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter