Зебрага айланган эшак. Ҳайвонот боғи одамларни алдади
Миср пойтахти Қоҳира шаҳридаги ҳайвонот боғида зебра йўқлиги сабабли, эшак зебра рангига бўяб қўйилгани маълум бўлди, дея хабар беради «Haber7.com» сайти.
Эшакнинг зебра рангига бўялганини ҳайвонот боғини томоша қилишга келган 18 ёшли Маҳмуд Сарҳоний билиб қолган.
«Ҳайвонот боғига келиб, зебрани томоша қилаётиб, унинг рангларидаги ўзгаришларни сездим. Яқинроқ бориб қарасам, у зебра эмас, зебра рангига бўялган эшак экан», – деган М.Сарҳоний.
Сохта зебрани тасвирга олган ўсмир уни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб юборди. Суратлар яшин тезлигида тарқалди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter