Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паркентдаги ҳайвонот боғида содир бўлган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Паркентдаги ҳайвонот боғида содир бўлган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Паркент туманидаги ҳайвонот боғида содир бўлган ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Айтилишича, жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органларига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 декабр куни Паркентдаги «Lion park» хусусий ҳайвонот боғида бир қафасда сақланаётган 3 та шер ҳайвонот боғи ҳовлисига чиқиб кетиб, шу ерда қоровул бўлиб ишловчи Ф.И. (1980 й.т.)га ташланиб, унга жароҳат етказган. Оқибатда у олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг