Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада номаълум шахс автобусда 20 кишини гаровга олди: тафсилотлар (видео)

Украинада номаълум шахс автобусда 20 кишини гаровга олди: тафсилотлар (видео)

Фото: «Google.com»

Украинанинг Луцк шаҳрида номаълум шахс автобусда 20 нафардан кам бўлмаган кишини гаровга олди. Бу ҳақда шаҳар полициясининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берилган.

Маълумотларга кўра, асл исми Максим Кривош бўлган эркакнинг қўлида портловчи моддалар ва қурол бўлган. Шаҳар маркази аҳоли хавфсизлиги учун полиция томонидан ёпилган.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳодисага эътибор қаратиб, унинг боришини ўз назоратига олганини билдирди. Шунингдек, шаҳарга зудлик билан ички ишлар вазири Арсен Аваков етиб борган.

Жиноятчи журналистлар билан ҳам гаплашган ва полиция ҳужум бошласа автобусни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган. Автобус ичида ёш болали ва ҳомиладор аёллар борлиги айтилмоқда.

Полиция маълумотларига кўра, Максим Плохой лақабли жиноятчи аввал икки марта судланган ва 10 йил ҳибсда ҳам бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг