Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анапа: пляжда ўйнаб юрган ака-укалар кенжа инисини тириклай кўмиб қўйишди

Анапа: пляжда ўйнаб юрган ака-укалар кенжа инисини тириклай кўмиб қўйишди

Фото: «Newkuban.ru»

Краснодар ўлкасида пляжда акалари билан ўйнаётган саккиз ёшли болакай нафас етишмаслиги туфайли вафот этди.

Бахтсиз ҳодиса Анапа яқинидаги Витязево қишлоғида юз берди. Сайёҳлар оиласи учта ўғлини пляжда ўйнаш учун қолдирган. Натижада акалари кенжа инисини боши билан бирга қумга кўмиб қўйишган. Бу ҳақда 30 июнь куни «Анапское Черноморье» нашри ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари маълумотларига таяниб хабар берди.

«Кубань» давлат телерадиокомпаниясининг хабарига кўра, қутқарувчилар болани қумдан чиқариб олишган. Лекин ҳар қанча уринишмасин, боланинг ҳаётини сақлаб қолишолмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг