Юраги бўшлар кўрмасин! Улкан варрак болани учириб кетди (видео)
Тайваннинг Синьчжу шаҳрида улкан варрак учириб кетган бола қутқарилди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.
Варраклар фестивали пайтида уч ёшли қизча тасодифан улкан варрак арқонига ўралиб қолди. Варрак бир зумда ҳавога кўтарилиб, қизни ҳам ўзи билан бирга учириб кетди. Ҳавода чайқала-чайқала қиз ердан бир неча метр баландликка кўтарилди.
Пастда тўпланган одамлар шу заҳоти ўзларини арқонга ташлашди. Варрак билан бола пастга қулай бошлаганида эса қизчани ушлаб олишга улгуришди. Хайрият, у шикастланмади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter