Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юлдузларни чув туширган «фирибгарлар қироличаси» ҳибсга олинди

Юлдузларни чув туширган «фирибгарлар қироличаси» ҳибсга олинди

Фото: «Banki-kredity.ru»

Буюк Британияда «Голливуд фирибгарлари қироличаси» лақабини олган жиноятчи ҳибсга олинди. У бир неча йиллар давомида ўзини Голливуднинг етакчи мутахассиси қилиб кўрсатиб, миллионлаб долларларни алдов йўллари билан қўлга киритган. Бу ҳақда «Daily Mail» нашри хабар берди.

Америкалик актёрлар, сценарийнавислар, каскадёрлар, гримчилар ва кино саноатига алоқадор бошқа мутахассислар 41 ёшли индонезиялик Ҳаргобинд Таҳилрамани қурбонига айланишган.

У одати бўйича уларга қўнғироқ қилар, ўзини нуфузли продюсер сифатида таништирар ва навбатдаги блокбастерни сурат олиш ишларига таклиф қиларди.

Таҳилрамани ўзини «Юлдузлар жанги»ни суратга олишга жавобгар «Lucasfilm» президенти Кэтлин Кеннеди, «Адолат лигаси» ва «Мўъжиза аёл» продюсери Дебора Снайдер, «Universal Pictures» раҳбари Донна Лэнгли, «Sony Pictures Entertainment»нинг собиқ раҳбари Эми Паскаль ва «Келажак чегараси» ва «Борн идентификацияси»ни суратга олган режиссёр Даг Лайман сифатида таништирган.

Жабрланувчиларнинг айтишича, фирибгар аёлларнинг овозини шу даражада моҳирона талаффуз қилишдан ташқари биргина суҳбат давомида биратўла учта одамнинг овозини ўхшата олган: продюсер, ассистент ва ҳуқуқшунос.

Баъзан у актёрларни тўғридан-тўғри телефон орқали синовдан ўтишга таклиф этиб, мавжуд бўлмаган киносценарийдан саҳна кўринишларини ўйнашни талаб қиларди. Кўпчилик унга ишонганидан, ҳатто, Жакартага келишга ҳам рози бўлган. Жабрланувчилар уларни алдашаётганликларини дарров пайқашмаган. Таҳилраманининг сохта вакиллари ва бошқа шериклари томонидан турли хил хизматларга минглаб долларларни сарфлаб юборишган. Буни тушуниб етганда эса кеч бўлган. Индонезиялик қаллоб олти йил давомида ҳийла-найранг орқали 1,5-2 миллион долларни қўлга киритган.

2020 йил ноябрь ойида Таҳилрамани «Хамелеон: Голливуд фирибгарлари қироличаси» сериалида фош бўлди. Муаллифлари мустақил равишда журналистлик текширувини олиб боришган. Ноябрь ойининг охирида Манчестер полицияси Америка расмийларининг илтимосига биноан жиноятчини ҳибсга олди. Уни АҚШга топшириш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг