Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўтал сироплари болалар ўлимига сабаб бўлди

Йўтал сироплари болалар ўлимига сабаб бўлди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ҳиндистондаги Maiden Pharmaceuticals  ширкати томонидан ишлаб чиқарилган тўртта йўтал сиропи Гамбияда 66 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг соғлиқни сақлаш агентлиги, шунингдек, бу дорилар Ғарбий Aфрика мамлакатидан ташқарида тарқатилган бўлиши мумкинлиги ва хавф фақатгина Гамбия билан чегараланмаганлиги ҳақида алоҳида қайд қилиб ўтди.

ЖССТ маълум қилган ушбу Promethazine, чақалоқлардаги йўталга қарши Kofexmalin ва Makoff сиропи ҳамда шамоллашга қарши Magrip N сироп каби дорилар ўткир буйрак шикастланиши ва болалар орасида ўлимга сабаб бўлган.

Айни пайтда ЖССТ компания ва Ҳиндистондаги масъул идоралар билан қўшимча текширув ўтказмоқда.

Болалар учун йўтал сиропларининг бошқа хавф-хатарлари аввалроқ ҳам айтилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг