Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёш бола 300 йиллик тарихга эга қилични топиб олди

Ёш бола 300 йиллик тарихга эга қилични топиб олди

Фото: «ВВС»

Шимолий Ирландия Ольстер провинциясида ёш бола металл изловчи асбобдан илк бор фойдаланишнинг ўзида 300 йиллик тарихга эга қилични топиб олди, деб ёзади «BBC».

Ўн ёшли Файоннтенга туғилган кунига металл изловчи асбобни совға қилишди. Биринчи сафари чоғида у совғасини синаб кўрди ва шу заҳоти қадимий қилични топиб олди. Отаси ўғлининг омади чопганидан хурсанд.

30 йилдан бери антиквариат буюмлар билан савдо қилувчи Филип Спунернинг айтишича, бундай қиличлардан ё 1720 — 1780-йилларда англиялик зобитлар ва драгунлар, ё 1700 — 1850-йилларда шотландлар фойдаланишган.

Антиквариат бўйича экспертлар ака-ука Марк Дэвид Хокинсларнинг сўзларига кўра, қилични расмига қараб баҳолаш қийин, чунки жуда занглаб кетган.

Файоннтеннинг отаси Шимолий Ирландия Миллий музейида археология бўйича мутахассис доктор Грир Рэмси билан боғланди. Рэмси бу қандай қилич эканлиги, нечанчи йилларда ишлаб чиқарилганини аниқлаб беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг